Ўзбекистонда ҳар йили ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танловлар ўтказилади

16.08.2022 23:16

ТОШКЕНТ, 16 август. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 августда қабул қилинган «?хтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Ўзбекистон ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жамиятнинг асосий вазифалари республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш, давлат бошқарувчи органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган ташкилотларнинг ихтирочилик фаолиятини рағбатлантириш ҳамда кўргазмалар ва кўрик-танловлар ўтказишдан иборат бўлади.

2022 йилдан бошлаб ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танловлар ўтказилади.

Танловлар ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

1-ўрин – 300 БҲМ;

2-ўрин – 250 БҲМ;

3-ўрин – 200 БҲМ.

Ушбу маблағлар ?лм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net