Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна гилос Корея Республикасига етказилди

27.05.2020 10:02

СЕУЛ, 27 май. /«Дунё»АА/. Бугун «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер юк рейси орқали мамлакатимиз боғбонлари томонидан етиштирилган 20 тонна гилос ?нчонга етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” мухбири

Маҳсулот Фарғона вилояти Қува туманидаги «UZ SEGANG LLC» компанияси томонидан экспортга жўнатилган. Жанубий Кореянинг «Sunfinite Co.LTD» компанияси вакиллари юкни қабул қилиб олди.

Ўзбек гилослари савдо тармоқлари орқали ушбу мамлакат супермаркет ва бозорларида сотувга чиқарилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни Жанубий Корея бозорига экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net