Ўзбекистонда дастлабки 4 соатда инсултни аниқловчи лойиҳа ишга тушади

15.01.2021 12:37

ТОШКEНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. ?нсультни дастлабки 4 соатда сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усулини Ўзбекистонда жорий этиш режалаштириляпти, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизматига таяниб.

Шу мақсадда ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қозоғистоннинг  «Cerebra.ai Ltd.» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида соғлиқни сақлашни рақамлаштириш борасида халқаро ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшувчи Меморандум имзоланди. 

Хусусан, Миллий палата томонидан қозоғистонлик ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистонда сунъий интеллектни жорий этган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича илк лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Яъни ишемик ва геморрагик инсультларни автоматлаштирилган ҳолда ташҳислаш бўйича «Церебра» тизимини жорий этиш кўзда тутилган. 

«Церебра» платформасига жорий этилган сунъий интеллект даволаш муассасаларида ўрнатилган компьютер томографияси билан интеграциялашгандан сўнг инсультни дастлабки 4 соат ичида аниқлаш имконини беради. Буни оддий компьютер томографияси натижасини ўқиётганда кўз билан илғаш анча мушкул. 

Ундан ташқари сунъий интеллект инсульт ядроси тўқима зичлигидаги ўзгаришни миянинг бошқа шикастланмаган тўқимаси билан солиштирган ҳолда ҳисоблашга қодир. Бу эса, ўз навбатида, бош мия компьютер томографиясининг визуаль маълумотларини таҳлил қилишда инсон хатосини имкон қадар камайтиришга олиб келади.

«Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида терапевтик «ойна» даврида беморга дарҳол даволаш муолажаларини белгилаш имконияти юзага келади. Бу эса, ўз навбатида, инсон саломатлиги учун муҳим бўлган энг оддий функцияларни, меҳнат қилиш қобилиятини йўқотиш хавфини пасайтиради, ҳамда инсультни бошидан кечирган инсонни тезда тўлақонли ҳаётга қайтариш имконини беради», – деб таъкидлади ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан ?замов.

Меморандумни имзолаш пайтида томонлар яқин икки ҳафта ичида Миллий палата мутахассислари томонидан Олма-ота шаҳрининг 7-сонли шаҳар шифохонасида ноёб «Церебра» тизимининг ишлашини таҳлил қилишга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net