Ўзбекистонда болалари карантинда бўлган ота-оналар ишдан озод қилинадими?

16.03.2020 16:14

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Қонунчиликда белгиланганидек, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болалар учун жорий қилинган карантин даврида, болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълумотига асосланиб.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси  соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net