Ўзбекистонда биринчи Миллий электрон тижорат платформаси ишга туширилди

30.06.2022 10:43

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Тошкентдаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Марказий Осиёдаги биринчи TradeUZ.com Миллий электрон тижорат платформаси лойиҳасининг тантанали ишга тушириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳа Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) томонидан Корея Республикаси Cавдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳамда Жанубий Корея технологияларни ривожлантириш институти билан ҳамкорликда амалга оширилди.

?ТСВ маълумотига кўра, электрон платформа Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта экспорт қилувчи компанияларига ўз маҳсулотларини экспортга етказишни ташкил этиш учун онлайн тарзда ишончли ва муваффақиятли хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради. Бунинг натижасида экспортга етказиб бериш географиясининг кенгайиши, экспорт ҳажмларининг ўсиши ва умуман мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши кутилмоқда.

Очилиш маросимида сўзга чиққан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов TradeUZ.com платформасининг муваффақиятли ишга туширилиши пировардида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда электрон тижорат ривожланишининг юқори динамикасини белгиловчи мамлакат сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади. Бундай муҳим лойиҳани амалга оширишда ёрдам бергани учун Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги, Корея технологияларни ривожлантириш институтига миннатдорлик билдирилди.

Бугунги кунда TradeUZ.com 3 мингга яқин ўзбек экспортчилари, 10 минг хорижий харидор, шунингдек, 30 мингдан ортиқ товарлар ҳақида маълумотларни ўзида мужассам этган.

Мазкур лойиҳа мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги навбатдаги қадам деб эътироф этилди. Лойиҳа юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини оширишга ва шу орқали мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига хизмат қилади», - деди Бахтиёр Раҳимов. У, шунингдек, томонлар рақамли технологиялар соҳасида ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш йўлида ишлашда давом этишига умид билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net