Ўзбекистонда балиқ етиштиришда сув сарфини камайтириш имконини берадиган инновацион ҳавза ишга туширилди

25.04.2022 11:21

ТОШКЕНТ, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда балиқ етиштиришда сув сарфини 20–22 фоизга камайтириш имконини берадиган кичик инновацион ҳавза ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, мазкур технологияга интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинган.

Ўзбекистоннинг балиқчилик тармоғида сўнгги беш йилда умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 1016 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, бу жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 6 баробарга ошириш ва 400 минг тоннага етказиш имконини берди. Балиқ истеъмоли 2016 йилга нисбатан 5,7 баробарга ошди. Шунингдек, яқин йилларда балиқ етиштиришни 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

Мамлакатимизга балиқнинг 4 та янги турлари – осётр, африка лаққаси, ласос ва тиляпия келтирилди. Улар бугунги кунда Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган бўлиб, жуда яхши натижалар бермоқда.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институтида ёпиқ сув таъминотига эга 7 та ҳавза мавжуд. Бу ерда сув айланиб, филтрдан ўтиб, кислородга бойитилади ва яна қайта ҳавзаларга келиб тушади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net