Ўзбекистонда баҳоловчи ташкилотларда «ISO 9001» халқаро стандарти бўйича сифатни бошқариш тизими ташкил этилади

30.06.2020 11:47

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Давлат активларини бошқариш агентлигида «Cert academy» халқаро тренинг компанияси билан биргаликда «ISO 9001 стандарти бўйича сифатни бошқариш тизими» мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Тадбирда «ISO 9001» ва ушбу стандартда «Сифат» нимани англатиши, дунёда халқаро стандартни қўллаш тенденциялари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, менежментнинг 7 тамойили, истеъмолчилар талабларига мослашиш, бизнес жараёнлар мезонлари, кўрсаткичлари бўйича фикр алмашилди.

Шу билан бирга, сифатни бошқариш тизимининг корхона раҳбари томонидан таҳлил қилиниши ҳамда «ISO 9001» халқаро сертификатини олиш тартиби тушунтирилди.

Мазкур вебинарда мамлакатимизда фаолият юритаётган барча баҳоловчи ташкилотлар раҳбарлари ва малакали баҳоловчилар иштирок этди.

Қатнашчилар келажакда баҳолаш ташкилотлари томонидан «ISO» cтандартларини қўллаш аҳамияти ҳамда унинг афзалликлари билан таништирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net