Ўзбекистонда 5-6 ноябрь кунлари Қирғизистон ташқи ишлар вазири бўлади

04.11.2020 10:53

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Эртага Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф дастурида ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net