Ўзбекистонда 10 ноябрдан 10 декабрга қадар «?нсон ҳуқуқлари ойлиги» деб эълон қилинди

05.11.2021 16:44

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. «Дунё» АА/. ?нсон ҳуқуқлари  бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази маълумотига кўра, мамлакатимизда  10 ноябрдан 10 декабрга қадар «?нсон ҳуқуқлари ойлиги» деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ҳар йили 10 декабрь – ?нсон ҳуқуқлари куни бутун дунёда кенг нишонланади.

Чунки 1948 йил худди шу куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217А(III)-резолюциясига мувофиқ, ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси  қабул қилинган.

1950 йил БМТ томонидан ушбу муҳим санани ?нсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланган.

 Мазкур халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг 1-моддасида: “Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғилади. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак”, деб эълон қилинган.

?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 2-моддасида таъкидланганидек, “Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур”.

Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларни ўз ичига олган. Ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжат шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.

?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Жорий йил 10 декабрь куни ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси  қабул қилинганига 73 йил тўлади.

Шу билан бирга, яқинда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташкил топганига 25 йил тўлди. Миллий марказ 1996 йил 31 октябрда ташкил топган.

Ушбу саналар муносабати билан ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан жорий йил 10 ноябридан 10 декабрига қадар «?нсон ҳуқуқлари ойлиги» деб эълон қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net