Ўзбекистон йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилмоқда

05.03.2020 12:29

АНҚАРА, 5 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги делегация ишчи ташриф билан Туркияда бўлди, деб хабар бермоқда, “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган сафарда Туркия ?чки ишлар вазирлиги Трафик полицияси раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларига оид музокаралар ўтказилди.

Делегация, шунингдек, Aнқара, ?станбул, Эскишеҳир вилоятларида йўл транспорт ҳаракатини тартибга солиш ишлари билан яқиндан танишди, назорат усул ва шакллари, замонавий ахборот технологияларини соҳада қўллаш бўйича Туркия тажрибасини ўрганди.

Туркия Йўл ҳаракати полицияси мутахассисларини тайёрлаш марказида бўлган мамлакатимиз вакиллари ушбу муассаса фаолиятини кўздан кечирди.

Делегация аъзолари йўл ҳаракати хавфсизлигида қўлланиладиган махсус техник воситалар ишлаб чиқарувчи илғор турк фирмалари раҳбарияти билан ҳам музокаралар ўтказиб, ҳамкорликка келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net