Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

28.01.2020 10:41

ТОШКЕНТ, 28 январь. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур турнирга қизғин тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини эртага, 29 январь куни старт олади. Фуболчиларимиз икки кун давомида Тошкентда машғулотлар олиб боради, сўнгра 31 январь куни Туркияга йўл олади.

Туркияда ташкил этиладиган йиғин 12 февралга қадар давом этади. Йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ташкил этилиши режалаштирилган.

Ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар: 

2 февраль – Болгария U-19

4 февраль – “Левски София” (Болгария)

6 февраль – Болгария U-19

8 февраль – “Шахтёр” U-21 (Украина)

11 февраль – Россия U-19.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net