Ўзбекистон хавфсиз саёҳатларнинг глобал протоколларини татбиқ қилувчи мамлакатлар қаторига қўшилди

10.12.2020 12:14

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Жаҳон саёҳат ва сайёҳлик кенгаши (WTTC)  томонидан туризм соҳасини қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган #Safetravel (хавфсиз саёҳат) глобал протоколларини амалда тадбиқ этувчи мамлакатлар қаторига қўшилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилишича, #Safetravel (хавфсиз саёҳат) протоколлари — бу соҳадаги барча хатти-ҳаракатларнинг мувофиқлашувини таъминлаб, туристик хизмат кўрсатувчилар, операторлар ва сайёҳларга қўлланмаларни тақдим этиш, коронавирус пандемиясидан кейин инсон саломатлиги ва гигиенасига янгича ёндашувни назарда тутади.  

WTTC дунё бўйича бизнес ҳамжамиятининг юздан ортиқ вакилидан иборат бўлиб, давлат органлари билан ҳамкорликда ишлаган ҳолда соҳа муаммоларига эътибор қаратади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов WTTC расмий сайтига берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлаган: «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жаҳон саёҳат ва сайёҳлик кенгашининг соғлиқни сақлаш ҳамда тозалик чоралари ҳақида маълумот ишлаб чиқиш ва тарқатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллайди ва қадрлайди. Шу билан бирга, хавфсиз саёҳатлар тавсияларига риоя қилувчи протоколларни амалда татбиқ этади. Пандемия бошланганидан буён Ўзбекистон барча сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган тезкор чора-тадбирларни ишлаб чиқди, жумладан мамлакатимизга ташриф буюрадиган соғлиқни сақлаш муаммолари юзага келганда ҳар бир сайёҳ учун тиббий даволаниш харажатларини қоплаш учун компенсация механизмлари ишлаб чиқилди. ?шончимиз комилки, «WТТC Safe travels» протоколлари миллий «Uzbekistan: Safe travel Guaranteed» тизими билан биргаликда Ўзбекистонда хавфсизлик стандартларини янги босқичга кўтаради ва халқаро туризмнинг тезкор жонланиши учун асос бўлиб хизмат қилади».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net