Ўзбекистон халқининг турли хавф ва таҳдидларга қарши курашдаги бирдамлиги таҳсинга лойиқ –исроиллик экспертлар

18.05.2020 17:23

ТEЛЬ-АВ?В, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар хорижий экспертлар диққат марказида бўлиб турибди. Хусусан, ?сроил ижтимоий-сиёсий доира вакиллари мамлакатимизнинг замонавий ривожланишини юксак баҳолашяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуддусдаги Яҳудийлар университетининг Осиё ва Африка тадқиқотлари институти ўқитувчиси Владимир Месамед, Ўзбекистон ривожланишининг 2020 йилдаги асосий устувор жиҳатлари ҳақида жумладан, шундай деди.

— Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон Президенти 2020 йилда илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришни таъкидлади. Буни мантиқий жиҳатдан жуда тўғри деб ҳисоблайман. Мамлакат босқичма-босқич янги даражага кўтарилмоқда. 2019 йилда амалга оширилган ислоҳотлар Ғарб иқтисодчиларига Ўзбекистонни «Йил мамлакати» сифатида эътироф этиш учун асос бўлди.

?шончли молиялаштирилган дастлабки иккита йўналиш халқаро стандартларга жавоб берадиган кўп босқичли таълим тизимини яратади. ?сроил томони Ўзбекистон билан ўз тажрибасини бўлишишга, шу жумладан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёр. Ушбу соҳада бизда катта тажриба ва ишланмалар мавжуд.

?сроил юқори технологияли мамлакат сифатида Ўзбекистон Республикаси учун ҳақиқий тажриба ва салоҳиятли ҳамкорга айланиши мумкин.

Албатта, бугунги кунда барча давлатлар қийин даврни ўз бошдан кечирмоқда. Коронавирус пандемияси яна бир бор дунёмизнинг қанчалик нозиклиги, унда ҳамма нарса бир-бири билан боғлиқлиги, биз шунчаки бир-биримизни ушлаб туришимиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз ва бир-биримиздан ўрганишимиз кераклигини кўрсатди.

Ўзбекистон раҳбарияти ушбу инқирознинг мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли ижтимоий ҳаётига етказадиган таъсирини камайтириш борасида янги ташаббуслар билан чиқаётгани ҳамда самарали кураш олиб бораётганидан мамнунмиз.

Мамлакатда халқаро илғор тажрибалар фаол равишда қўлланилмоқда. Бу тушунарли, чунки пандемия глобал ҳодисадир, демак биз унга қарши биргаликда курашишимиз керак. Бу одатий ҳаётга қайтишнинг ягона йўлидир.

«?бн Сино ?сроил» жамғармаси президенти, профессор Майкл Сох, ўз навбатида, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашда иштирок этадиган тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни алоҳида таъкидлади.

— Кўрилган чоралар ва Ўзбекистонда малакали шифокорлар саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирусдан даволанганлар сони касалликка чалинганларга нисбатан кўпайди, — деди у. — Шуниси қувонарлики, Ўзбекистон бу даврдан тез ва жиддий йўқотишларсиз ўтмоқда. Беморларга тезроқ соғайиб, ўз оилаларига қайтишларини тилайман.

?сроилдаги Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари институти директори Александр Зинкер коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон раҳбариятининг фаолиятини алоҳида қайд этди.

— Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чет элда ислоҳотчи сифатида танилган. У Президент этиб сайланганидан бери иқтисодиётни, давлатни ва фуқаролик жамиятини эркинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Биз республиканинг прагматизмга ва замонавий воқеликлар ҳамда миллий манфаатларидан келиб чиқиб, янги ташқи иқтисодий алоқаларни қандай қурилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Ўзбекистон раҳбарияти ўзининг миллий устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ташқи иқтисодий алоқаларни фаол диверсификация қилиш орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ стратегияни ишлаб чиқди.

Масалан, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирни камайтириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қарорлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.

Ўзбек халқининг ўз етакчисига бўлган самимий ишончи, мамлакатни янада ривожлантириш ва равнақ топтириш йўлида хавфли таҳдидга қарши курашда бирдамлиги таҳсинга лойиқдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net