Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган жаҳондаги 23-мамлакат бўлди

18.02.2021 10:53

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган жаҳондаги 23-мамлакат, Осиёда Жанубий Корея ва Филиппиндан кейинги учинчи давлат бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter) 150 дан ортиқ ҳукумат ва ташкилотнинг умумий тамойиллар асосида маълумотларини халқаро миқёсда очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устида иш олиб боради.

Ўзбекистоннинг Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилишига қуйидагилар асосий омил бўлиб хизмат қилди:

- Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаб, дунёда 44-ўрин, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаб, умумий 125 поғонага кўтарилди;

- Ўзбекистон БМТнинг “Очиқ ҳукумат маълумотлари индекси”да юқори кўрсаткичга эга бўлган 41 та мамлакат орасидан жой олди;

- Ўзбекистон “Open Data Inception” талқинига кўра, очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича дунёда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистоннинг Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилиши давлатимизнинг халқаро миқёсдаги имижи ва салоҳиятини нуфузли рейтингларда акс эттирилиши ҳамда халқаро инвесторлар учун ишончли манба бўлиб хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net