Ўзбекистон халқаро “Музейлар ҳафталиги” лойиҳасида иштирок этмоқда

20.05.2020 10:40

БАКУ, 20 май. /“Дунё” АА/. Озарбайжонда халқаро “Музейлар ҳафталиги” лойиҳасининг видеоконференция шаклидаги очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳафталик Озарбайжон Республикаси Таълим вазирлиги ҳамда Халқаро туркий маданият ва мерос жамғармаси билан ҳамкорликда “Туркий дунё музейлари” мавзусида ташкил қилинди.

Лойиҳада Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар – Озарбайжон, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Венгрия давлатларининг Озарбайжондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, иштирокчи мамлакатлар давлат музейлари раҳбарлари қатнашди.

Ундан кўзланган мақсад – маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатлар туризм салоҳиятни оширишдан иборат.

Мамлакатимиз вакиллари тадбир доирасида юртимиз бой тарихи, маданий мероси, музейлар фаолияти ҳақида маълумот тақдим этишди. Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон тарихи Давлат музейи ва у ердаги экспонатлар билан виртуал танишиш имкониятини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, “Музейлар ҳафталиги” лойиҳаси доирасида 22 май кунидан бошлаб виртуал муҳитда Ўзбекистон тарихи Давлат музейини саёҳат қилиш мумкин бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net