Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

17.08.2021 16:24

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан, “Sintez film” студияси томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижоди ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми яратилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.

Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берган топшириғи асосида тасвирга олинмоқда. Ҳужжатли фильм "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири.

Фильм сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Ботир Абдураҳмонов, оператор Музаффар Юсупов, рассом Бектош Ражабов, либослар бўйича рассом Зулфия Қурбонбоева, бош маслаҳатчи Юлдуз Ҳошимова, картина директори Хуршид Алихўжаев.

Жорий йил адиб таваллудига 80 йил тўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net