Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳақида фильм суратга олинмоқда

11.02.2021 09:57

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “?жод студияси”  томонидан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда “Муҳаммад Юсуф: Улуғимсан Ватаним!” бадиий-публицистик ҳужжатли фильми суратга олинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда таниқли ижодкорларнинг интервьюлари ва хотираномалар ўрин олган. Шунингдек, шоирнинг шартли образи орқали ижодий кайфияти, изтироблари, ёзиш жараёнлари манзараси ёритилади. Муҳаммад Юсуф туғилиб ўсган қишлоқ, 1970-1990 йиллардаги адиблар анжуманлари, газета ва журналларда чоп этилган шеърлари, ўзининг иштирокидаги видео хроникал тасвирлардан фойдаланилади.

Фильм сценарий муаллифлари ?қбол Мелиқўзиев, Достон Ҳожиматов, постановкачи режиссёр ?қбол Мелиқўзиев, бадиий раҳбар ?броҳим Йўлдошев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net