Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров МДҲ гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгашининг «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан та

28.11.2020 11:01

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров  МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши ва  МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фонди томонидан таъсис этилган «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги маълум қилишича, кеча МДҲ давлатларидаги фан, санъат, маданият соҳаларида улкан натижаларга эришган инсонларга бериладиган ушбу нуфузли мукофотнинг тақдирлаш маросими онлайн шаклда ўтказилди. Маросимда МДҲ мамлкатларидан мукофотланган номзодлар иштирок этди.

 Ўзбек миллий эстрадаси ривожига муносиб ҳисса қўшган санъаткор Фаррух Зокировга ушбу давлатлараро мукофот халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти 2009 йилда таъсис этилган. Ушбу мукофот халқаро даражада ютуқларга эришган, амалга оширган ишлари орқали жаҳон мамлакатларининг ривожига муносиб ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net