«Ўзбекистон – Венгрия стартап лойиҳалар» танлови ўтказилади

27.12.2021 09:46

ТОШКЕНТ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/.  ?нновацион ривожланниш вазирлиги «Ўзбекистон – Венгрия стартап лойиҳалар» танлови ўтказилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, ушбу танлов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «?лмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва ?нновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг шу йил 29 ноябрь – 2 декабрь кунлари Будапештга амалга оширилган ташрифи доирасида эришилган келишувларга биноан ўтказилмоқда.

Стартап лойиҳаларни қабул қилишда унинг инновационлиги – республикада аввал қўлланилмаган янги технологиялардан фойдаланиш даражаси, республикада аввал ишлаб чиқарилмаган янги маҳсулот ишлаб чиқариш, янги хизматни яратишга қаратилганлиги ҳисобга олинади. 

Танловга ҳужжатлар 2022 йилнинг 5 январь кунидан бошлаб қабул қилинади, дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net