Ўзбекистон вакиллари Осиё-Тинч океани сув форумининг тўртинчи саммити сессиясида иштирок этди

27.04.2022 12:28

ТОК?О, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров Осиё-Тинч океани сув форуми саммитининг “Сув, маданият ва тинчлик” мавзусидаги сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси мавзусига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Тақдимот қатнашчиларига Ўзбекистон сув хўжалиги тизими, давлат томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва қийинчиликлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари тўғрисидаги  маълумотлар берилди.

Шунингдек, Оролбўйи минтақасидаги кескин экологик вазият ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилар экан, Япония ва бошқа давлатлар вакиллари ушбу жараёнда фаол қатнашишга даъват этилди.

Шунингдек, саммит доирасида Кумамото шаҳрининг сув таъминоти тизими билан танишиш мақсадида Кумамото сув таъминоти бошқарув маркази ҳамда Шаҳар сув ишлари бюроси “Кенгун сув манбаси” фаолияти ҳам атрофлича ўрганилди.

740 минг аҳолига эга бўлган Кумамото шаҳри ўз аҳолисини ичимлик суви билан ерости суви орқали таъминлайди. Диққатга сазовор томони шундаки, ерости суви махсус техникалар орқали филтьрланмасдан истеъмолчиларга етказилади. Япон мутахассислари Кумамото сув таъминоти бошқарув маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришгани баробарида автоматлаштирилган сув таъминоти тизими бошқаруви мавзусига бағишланган тақдимот маросимини ўтказди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз вакиллари Кумамото шаҳрида қудуқлар, насос станциялари ва сув сақлаш танклари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net