Ўзбекистон вакили «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади

30.11.2020 17:23

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси Достонбек Рустамов Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловининг «Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни бошқариш» йўналишида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилишича, “МДҲнинг энг яхши талабаси-2020” халқаро танловида бу йил 14 мамлакат вакиллари иштирок этди.

 Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net