Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

16.07.2022 14:29

ТОШКЕНТ, 16 июль. /«Дунё» АА/. Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, мазкур битим кучга кирган кундан бошлаб 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва 2009 йил 25 февралдаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Туркманистон туризм ва спорт бўйича давлат қўмитаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўз кучини йўқотади.

Ҳужжатда томонлар «Буюк ипак йўли», «Бир саёҳат - бутун минтақа» ва бошқа қўшма туристик маршрутлар ҳамда брендларни илгари суришга қаратилган халқаро конференциялар, форумлар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида нашрлар чоп этиш белгиланган.

Битим оммавий ахборот воситаларида реклама компанияларини ўтказиш, таништирув саёҳатлари ва кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда туризм соҳаси вакиллари учун малака оширишларни ташкил этиш, маълумотлар алмашиниш, мавжуд комби (қўшма) туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янгиларини ишлаб чиқиш, шунингдек, трансчегаравий туристик алмашинувни ривожлантириш бўйича келишилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

Мазкур битимнинг имзоланиши ва амалга оширилиши Туркманистондан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимни янада кўпайтиришга, Ўзбекистон туристик брендининг Туркманистон бозорида танилишига ва икки мамлакат туризми индустрияси субектлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net