Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

07.05.2020 14:43

ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Туркия Республикаси Буюк миллий мажлиси спикери Мустафа Шентоп 6 май куни телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Сенат Ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган суҳбат аввалида Туркия Республикаси Буюк миллий мажлиси спикери Мустафа Шентоп ўзбекистонлик ҳамкасби Т.Норбоевани ва у орқали бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан табриклади.

Шу билан бирга, Мустафа Шентоп “Сардоба” сув омборида рўй берган кўнгилсиз ҳодисадан жабр кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан тезкор ва муҳим чоралар кўрилганини алоҳида эътироф этди. Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталари ҳақида сўз юритиб, Туркия-Ўзбекистоннинг энг яқин дўсти ҳисобланиши ва ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, Мустафа Шентоп ўзи ва парламент аъзолари номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда халқига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган турли соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани ва бу жараёнда парламентлараро муносабатлар муҳим аҳамият касб этишига урғу берди. Шунингдек, Ўзбекистон Туркияни энг муҳим стратегик шерикларидан ҳисоблашини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, икки томонлама парламентлараро муносабатлар тобора кенгайиб бораётгани, қолаверса, Туркий тилли давлатлар маслаҳат кенгаши доирасида ҳам ҳамкорлик ришталари янада ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net