Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро почта транзити алмашинувини йўлга қўйди

14.08.2020 16:58

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Тожикистон Республикасига халкаро почта алмашинувларини ер усти транспорти орқали ўтказиш мақсадида «Тожикистон почтаси» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон орқали Тожикистонга халқаро почта транзити алмашинувини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумки, халқаро почта жўнатмалари мунтазам равишда бошқа давлатларга авиа қатновлар орқали жўнатиб келинган. Бутун дунёда содир бўлаётган COVID-19 пандемияси туфайли эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирда халқаро авиа қатновлар сони қисқарган.

Бундай вазиятларда бошқа транспортлар орқали почта жўнатмаларини юборилишига эхтиёж ортиши кузатилади. Эндилик Тожикистонга ҳалқаро почта жўнатмаларининг кириши таъминланиб, транзит алмашинуви доимий равишда амалга оширилади.

Ҳамкорлик натижасида, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти «Тожикистон почтаси» акциядорлик жамияти билан халқаро почта жўнатмалари транзит алмашинувини янада кенгайтиради ва бу халқаро почта жўнатмаларининг тўхтаб қолгани билан боғлиқ муаммоларни қисман бўлса-да, бартараф этишга ёрдам беради.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда «Ўзбекистон почтаси» томонидан 32 та давлатга фақат ер усти транспорти йўналишида халқаро почта жўнатмалари етказиб берилмоқда. «Ўзбекистон почтаси» бошқа давлатлардан барча турдаги почта жўнатмаларини санитария-эпидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net