Ўзбекистон ва Словакия ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

17.03.2021 13:10

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Словакия ташқи ва Европа ишлари вазирлигининг давлат котиби ?нгрид Броцкова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди.

Товар айланмасини кўпайтириш ва унинг таркибини диверсификация қилишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссия фаолиятини фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди.

Парламентлараро мулоқотни, Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Словакия Миллий Кенгаши ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан ўзаро ташрифлар ташкил этиш ва қонунчилик фаолияти соҳасида тажриба алмашиш орқали муносабатларни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

?лм-фан, таълим ва инновация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида умумий кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net