Ўзбекистон ва Швейцария ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари телефон орқали суҳбатда турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали т

07.12.2020 13:04

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Швейцария Конфедерацияси ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) ?гнацио Кассис ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари Ўзбекистон-Швейцария кўп қиррали алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтириш ҳамда қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш, ресурслар ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Учрашувда икки мамлакатнинг БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали тўғрисида фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net