Ўзбeкистон ва Швeйцария Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари ўринбосарлари турли соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар

22.06.2020 15:20

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котибининг ўринбосари Кристина Ланг билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В веб-сайти хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг ҳозирги ривожланиш динамикасини юқори баҳоладилар, турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия соҳаларидаги ҳамкорлигнинг устувор хусусиятга эгалиги қайд этилди.

Телефон орқали суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг бошқа жиҳатлари, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net