Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди

23.08.2021 15:49

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Саудия Арабистони ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Минтақадаги вазият, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг тақвими ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net