Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мас

06.07.2022 18:19

ТОШКЕНТ,5 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.
?кки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари давом эттирилмоқда.
Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net