Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак саммитга тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар

04.07.2022 15:47

ТОШКЕНТ, 4 июль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати  маълумотига кўра, Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг кенг кўламли кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама учрашувлар режасини, шу жумладан Чўлпонота шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё мамлакатлари саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқдилар.

Яқин орада муҳим йўналишлардаги келишувларни илгари суришга қаратилган қатор қўшма тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар минтақавий транспорт йўлаклари ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги йирик инфратузилмавий лойиҳаларни ишлаб чиқишни жадаллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидладилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net