Ўзбекистон ва Португалия: ўзаро ҳамкорлик янада ривожлантирилади

22.07.2020 16:10

Л?ССАБОН, 22 июль. /Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси (қароргоҳи - Парижда) Сардор Рустамов Лиссабонда бўлиб, ушбу мамлакат расмий доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчи, хусусан, Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Альваро Мендос Мура ва Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи сиёсат бўйича бош директори Мадалена Фишер билан учрашди.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Португалияда юқори баҳоланаётгани таъкидланди.

Португалия Ўзбекистон билан ўзаро ва кўп томонлама йўналишларда, шу жумладан БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Е? ва бошқа бирлашмалар доирасида яқин ҳамкорлик қилиш ва шериклик алоқаларини кенгайтиришга тайёрлиги қайд этилди.

?кки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020 йил иккинчи ярмида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги турини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияни тузиш масаласи кўриб чиқилди. Фармацевтика, туризм, тўқимачилик ва чарм саноат ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.

Таълим ва илм-фан, соғлиқни сақлаш соҳасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Португалия шаҳарлари ва вилоятлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувларда Ўзбекистон-Португалия ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net