Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни ривожлантириш ва Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суришнинг долзарб мас

12.08.2020 09:45

ТОШКЕНТ, 12 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Покистон ?слом Республикаси ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В хабарида қайд этилишича, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш, транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Видеоконференция давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net