Ўзбекистон ва Покистон маърифий ?сломни қўллаб-қувватлаб, зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни фаоллаштиради

26.02.2020 11:29

?СЛОМОБОД, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов Карачи шаҳрида «Jamia Darul-Uloom» нуфузли ислом семинарияси вице-президенти Шайх Муҳаммад Таки Усмоний билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АA мухбири.

Учрашув аввалида Шайх Муҳаммад Таки Усмоний 2019 йилда Ўзбекистонга ташрифини ёдга олиб, у ерда сақланаётган ислом олами мероси ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан ҳайратга тушганини айтиб ўтди.

Шайх Таки Усмоний Ўзбекистоннинг буюк ислом мутафаккирлари меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, маърифий ислом ғояларини кенг ёйиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган БМТнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» бўйича резолюциясини юқори баҳолади.

?слом дини бўйича йирик олим Таки Усмоний Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган исломий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва тадқиқотлар унинг учун чин маънода кашфиёт эканини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳар доим катта илмий салоҳиятга эга бўлган. Мамлакатда бугунги кунда ҳам исломшунослик ва илоҳиётшунослик йўналишида мазмуни ва тузилиши жиҳатидан ўзига хос таълим тизими шаклланмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг самарали фаолияти, Самарқанддаги ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот ва Тошкентдаги ?слом цивилизацияси марказларининг ташкил этилиши дунёда маърифий исломни тарғиб қилишдаги Ўзбекистон аҳамиятини янада оширмоқда.

 Учрашувда Ўзбекистон ?мом Бухорий, ?мом Термизий ва бошқа буюк ўзбек ва ислом мутафаккирлари меросини янада кенгроқ тарғиб қилиш, диний таълимга ихтисослашган ўқув юртларида чет эллик талабалар таҳсил олишлари учун имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

«Jamia Darul-Uloom» семинарияси Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва мамлакатнинг бошқа ўқув муассасалари билан ўқув ҳамда илмий ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон етакчи исломшунос олимларининг Покистонда ташкил этиладиган семинарларда иштироки бўйича фикр алмашилди.

Муҳаммад Таки Усмоний Ўзбекистонда сайёҳлик саноатини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, хусусан, зиёрат туризмини кенг оммалаштириш ишларини юқори баҳолади. 

– Биз нафақат ислом маданияти ва мероси хазинаси, балки динлараро бағрикенглик намунаси бўлган туристик турларни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистонга нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам ташриф буюриши керак. Улар Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан мутафаккир ва олимларнинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасидан ҳайратда қолишлари шубҳасиз, – деди Шайх Муҳаммад Таки Усмоний.

Маълумот ўрнида, «Jamia Darul-Uloom» семинарияси 1951 йилда Карачи шаҳрида ташкил этилган. Семинария мактабларида анъанавий ислом меъёрлари, ислом молияси, шунингдек, халқаро фанлар ўқитилади.

Семинария вице-президенти Муҳаммад Таки Усмани бир вақтнинг ўзида Баҳрайндаги Шариат Кенгаши раиси ва Жидда шаҳридаги Фиқҳ халқаро ислом академияси аъзоси (Саудия Aрабистони) ҳисобланади. У ислом оламида нуфузли шайхлардан бири бўлиб, ислом ҳуқуқи, иқтисодиёт, ҳадис ва тасаввуф илмлари етук билимдони саналади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net