Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий шифокорлари коронавирусга қарши кураш бўйича тажриба алмашди

02.05.2020 19:44

?СЛОМОБОД, 2 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ?сломободдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ва Покистон қуролли кучлари тиббий хизматлари вакиллари иштирокида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш мақсадига қаратилган видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида мамлакатимизда пандемияга қарши курашиш, аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Покистон мутахассислари Ўзбекистонда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд ресурслар ва имкониятларни тезкор равишда жалб этиш, шунингдек, инфекция ўчоқлари ва манбаларини муваффақиятли бартараф этиш борасида тўпланган тажрибага катта қизиқиш билдирди.

Онлайн-учрашув доирасида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида махсус карантин ҳудуди қуришга бағишланган фильм намойиш этилди.

— Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда, — деди Покистон Қуролли кучлари Тиббиёт коллежи профессори С.Салим. — Бизда амалга оширилган ишлар натижалари катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон тажрибаси ўрганишга ва Покистон шароитида ҳам қўллашга муносиб, деб ҳисоблайман.

Ўз навбатида Покистон ҳарбий шифокорлари ҳам ушбу йўналишда тўплаган тажрибаси билан ўртоқлашди. Ҳамкорларнинг таъкидлашича, мамлакат мутахассислари коронавирус гуруҳига кирувчи вирусларга қарши курашишда аввал ҳам қатнашган. Хусусан, улар Либерияда Эбола вируси оқибатларини бартараф этишга ҳисса қўшган.

Покистонда биринчи инфекция ҳолати аниқлангандан бери Лаҳор шаҳрида карантин зонаси ташкил этилди, Хитойдан йўловчилар оқими ҳам тўхтатилди.

Ушбу жараёнда 2006 йилда жорий этилган аҳолини персонализациялаш тизими муҳим роль ўйнади. Мазкур тизим инфекцияни биринчи бўлиб юқтириб олган шахс билан мулоқотда бўлган одамларни аниқлаш, шунингдек, бемор юрган бўлиши мумкин бўлган жойларни карантинга олишга ёрдам берди. Бу вирус тарқалиши мумкин бўлган ўчоқларни «кластерли назорат қилиш»ни шакллантиришга имкон яратди.

Покистонда инфекцияни юқтириб олган одамларни даволаш ўзига хос бўлган учта зонада амалга оширилмоқда. Хусусан, «яшил ҳудуд» коронавирус инфекциясига дуч келиши мумкин шахслар, шу жумладан тиббиёт ходимларилан ажратиб қўйилган. «Сариқ ҳудуд»да лабораториялар жойлашган. Бу ерга коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган одамлар келтирилади. Ваниҳоят «қизил ҳудуд» - бу СОVIД-19 билан касалланган беморлар даволанадиган ва унинг олдини олиш зонаси ҳисобланади.

Видеоконференция якунида томонлар ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net