Ўзбекистон ва Озарбайжон нефть-газ ва кимё саноатида лойиҳаларини биргаликда ўрганиш бўйича дастлабки келишувга эришди

06.07.2022 17:07

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бугун Тошкентда Озарбайжон Давлат нефть компанияси - «SOCAR» президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Нажаф билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ  маълумотига кўра, учрашув давомида нефть-газ соҳасида истиқболли ҳамкорлик ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва уларни жадаллаштириш механизмлари, шунингдек, аввал имзоланган қўшма «Йўл харита»лари ва келишувларнинг ижросини  муҳокама қилдилар.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ,ошқаруви раиси илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишланмалари бўйича дунёнинг етакчи ташкилотларидан бири бўлган «Н?П? Нефтегаз SOCAR» илмий тадқиқот институтининг хизматлари ва узоқ йиллик муваффақиятли фаолиятини, шунингдек, 1959 йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини лойиҳалашда иштирок этганини алоҳида таъкидлади.

 Томонлар «Н?П? Нефтегаз SOCAR» ва «ЎзЛ?Т?нефтгаз» ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этди.

Озарбайжон делегацияси аъзолари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Моделлаштириш маркази ва Марказий ишлаб чиқариш-диспетчерлик бошқармасининг юқори даражада йўлга қўйилган ишлари билан танишди.

Мулоқот давомида «SOCAR» ходимларини «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг газ-кимёси соҳасидаги муваффақиятли тажрибаси билан таништириш, ва «SOCAR» компанияси кўмагида Ўзбекистон нефть-газ ва нефть-газ-кимё маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш масалалари  хусусида фирк алмашилди.

Учрашув натижасида нефть-газ ва кимё саноатида лойиҳаларни биргаликда ўрганиш бўйича дастлабки келишувга эришилди

Маълумот учун:  Озарбайжоннинг «SOCAR» давлат компанияси нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш, нефть ва нефть маҳсулотларини ички ва халқаро бозорларда сотиш, нефть ва газ қувурларини қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net