Ўзбекистон ва Озарбайжон мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро онлайн фестиваль бўлиб ўтади

02.07.2020 16:56

ТОШКEНТ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 11 июль куни Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази лойиҳасига кўра, мамлакатимизда Озарбайжон ва Ўзбекистон мактаб ўқувчилари ўртасида "?қтидорли болаларни излаб" халқаро онлайн-фестивал бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу фестивалнинг асосий мақсади келажакдаги истеъдодларни аниқлаш, улар қобилиятларини намойиш этиш, рағбатлантириш ва келгусида янада катта муваффақиятларга эришишни таъминлашга замин яратишдир.

Фестиваль она тилида ўқиш маҳоратини намойиш этиш каби йўналишларда ўтказилади: видеоформатда ўқилган китоб учун кичик видеоролик тайёрлаш ва уни тақдим этиш.

Бундан ташқари, ўқувчилар ўз она тилларида ўзига хос талаффуз билан шеър ўқиши, кичик бир спектакль (оила, ака-ука, опа-сингил билан биргаликда) ижро этишлари керак.

?штирокчилар учун қуйидаги шартлар мавжуд: озар ёки ўзбек тилидаги қўшиқ, миллий рақс ва мусиқани миллий чолғу асбобида ижро этиш, турли соҳалардаги ғайриоддий қобилият ва истеъдодларини намойиш этиш (қисқа вақт учун ҳисоб-китоб қилиш, туғма хотира, қисқа фурсатда турли макетларни тайёрлаш ва ҳоказолар), бундан ташқари, улар спорт ва акробатик қобилиятларини намойиш этишлари керак бўлади.

Онлайн фестивалда иштирок этишни истаган ҳар икки мамлакат ўқувчилари ўзларининг исм-шарифларини, мактаб ва синфлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, фестивалда қайси йўналиш бўйича қатнашишларини Озарбайжон Маданият марказининг электрон почтаси culcenter.az@gmail.com орқали юборишлари мумкин. Марказ томонидан иштирок этиши тасдиқланган ўқувчи фестивалда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Таъкидланишича, "?қтидорли болаларни излаб" халқаро онлайн фестивалида ўз маҳоратини яхши намойиш эта олган ўқувчилар Озарбайжон Маданият марказининг махсус фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланади.

Тадбир иштирокчилари барча видеоматериалларни фестивалдан бир кун олдин Тошкент шаҳридаги Озарбайжон Маданият марказининг юқорида кўрсатилган электрон манзили бўйича юборишлари керак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net