Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ижтимоий-гуманитар фанлар долзарб муаммолари муҳокама этилди

02.06.2020 13:33

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон ва Марказий Осиё: ХХI аср ижтимоий-гуманитар фанлари долзарб муаммолари, интеграция ва истиқбол тенденциялари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.

Халқаро конференция ?нновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихини мувофиқлаштирувчи методик марказ, Ўзбекистон Миллий университети ва tadqiqot.uz илмий журналлар портали билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференцияда халқаро миқёсда Ўзбекистон ва Марказий Осиё ижтимоий-гуманитар фан йўналишларининг замонавий долзарб муаммолари, гуманитар илм-фан феномени ва тенденциялари, соҳада хорижий тажрибани тадбиқ этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассассалари ижтимоий-гуманитар фанларининг кредит тизимига ўтишининг халқаро тажрибалари ва миллий хусусиятлари муаммолари таҳлил этилди.

Тадбирда АҚШнинг Ел, ?ндиана, Хофстра университетлари профессорлари Марианна Камп, Элёр Каримов, Клер Роосиен, Россия Фанлар академияси академиги Адҳам Юнусов, Белоруссия давлат университети профессори, ЮНEСКОнинг регионал эксперти Татяна Мишаткина, ?талия халқаро таълим ва туризм маркази директори Максим Бахтин, Қозоғистон Ал-Форобий номидаги миллий университет профессори Турсун Габитов соҳанинг долзарб муаммоларига оид маърузалари билан иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net