Ўзбекистон ва Малайзия мутахассислари хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича ҳамкорлик қилади

12.01.2022 11:38

КУАЛА-ЛУМПУР, 12 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Малайзиянинг “International Cultural Communication Centre Malaysia” (ICCCM) таълим ва консалтинг маркази вакиллари ўртасида онлайн-музокара ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2009 йилда таъсис этилган “International Cultural Communication Centre Malaysia” таълим ва консалтинг маркази Малайзия университетлари билан ҳамкорликда турли йўналишларда мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини тузиши билан бирга мазкур мамлакат олий билим юртларида таълим грантлари юзасидан консалтинг хизматларини ҳам кўрсатади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ва вазифалари бўйича батафсил маълумот Малайзия вакилларига тақдим этилди. Ўзбекистонда чет тилларни ўқитиш тизимини такомиллаштириш борасида ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, хорижий тилларни ўқитиш марказлари ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, “икки диплом” таълим дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш, стипендия дастурларида Ўзбекистон ёшларининг иштироки, халқаро конференцияларда қатнашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар натижаси ўлароқ, экспертлар даражасида ҳамкорлик масалалари бўйича ?шчи гуруҳини тузиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ва пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг икки томонлама ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net