Ўзбекистон ва Малайзия биржалари вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди

28.06.2022 13:42

КУАЛА-ЛУМПУР, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида мамлакатимизнинг “ЎзРТХБ” АЖ (Республика товар хом-ашё биржаси) ва “Bursa Malaysia Derivatives” таркибидаги Товар биржаси вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон элчиси Равшан Усмановнинг “Bursa Malaysia Berhad” фонд биржаси директори Азхар Моҳд Забиди ва унинг таркибидаги Товар биржаси директори Моҳд Салим билан аввал ўтказган учрашувининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Бугунги анжуман давомида Малайзия вакиллари Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини ривожлантириш, эркин рақобатни шакллантириш, тадбиркорлар учун янги бозорларни очиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Томонлар ўртасида Ўзбекистон билан истеъмол маҳсулотларини айирбошлашда ўзаро биржа платформаларидан фойдаланиш, бугунги кунда “ЎзРТХБ” АЖда савдолар фақат “Спот” шартномалар бўйича олиб борилаётганлиги сабабли, ўзбек томони “Фьючерс” шартномалари бўйича савдоларни ташкил этишдан манфаатдор эканлиги ва Малайзия тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида “Bursa Malaysia Derivatives” ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида Малайзия томонидан “ЎзРТХБ” АЖ таркибидаги ходимлар малакасини ошириш, “Фьючерс” шартномалари платформасида ишлайдиган дастурий таъминотнинг хусусиятлари, имкониятлари ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув-семинар ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net