Ўзбекистон ва Малайзия биржаларда ўзаро савдо майдончаларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилмоқда

20.06.2022 15:55

КУАЛА-ЛУМПУР, 20 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов “Bursa Malaysia Berhad” Малайзия фонд биржаси директори Азхар Моҳд Забиди ва унинг таркибидаги Товар биржаси директори Моҳд Салим билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Учрашув давомида Малайзия томонига Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан эркин рақобатни шакллантириш, тадбиркорлар учун янги бозорларни очиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда «Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси» фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон билан истеъмол товарларини айирбошлашда биржа платформасидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ  ва “Bursa Malaysia Berhad” ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув ўтказиш,  икки мамлакат биржаларида ўзаро савдо майдончаларини ташкил этиш масалаларини чуқур ўрганиш тўғрисида келишувга эришилди.

 Маълумот учун: 1976 йилда ташкил этилган Bursa Malaysia Berhad Жануби-Шарқий Осиё минтақасининг йирик биржалардан бири ҳисобланади. Биржа қимматбаҳо қоғозлар, товар ва хом-ашё савдоси ҳамда ?слом молиявий хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net