Ўзбекистон ва Латвия юқори даражадаги экспертлар учрашувини ўтказди

13.12.2020 11:48

Р?ГА, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Латвия юқори даражадаги экспертларининг учрашуви видеомулоқот форматида ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясига инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов, Латвия делегациясига эса иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби вазифасини бажарувчи Заига Лиепиня бошчилик қилди.

Томонлар Ўзбекистон-Латвия савдо-инвестициявий ва иқтисодий алоқалар, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик, таълим, рақамлаштириш ва ташқи меҳнат миграциясига доир масалаларни муҳокама қилди. Юқорида қайд этилган барча йўналишлардаги ҳамкорлик кун тартибидаги аниқ бандлар бўйича маслаҳатлашиб олинди.

Тадбир давомида томонлар эришилган ишонч ва ҳамкорлик даражасига юқори баҳо берди. Ўзбекистон Латвия Европа ?ттифоқига аъзо давлатлар орасида мамлакатимизнинг энг йирик беш савдо ҳамкоридан бири эканини таъкидлади. Шу билан бирга, ҳар томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Латвия Тошкентнинг Европа ?ттифоқи билан серқирра алоқаларини ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Заига Лиепиня мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш ва икки томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида 2021 йил бошида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида аниқ натижаларга эришиш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net