Ўзбекистон ва Канада мутахассислари коронавирусга қарши кураш бўйича тажриба алмашди

29.05.2020 11:27

ТОШКЕНТ, 29 май. «Дунё» АА/. Covid-19га қарши кураш жараёнида ишлаб чиқилган стратегия фавқулодда ҳолатларда шифокорларнинг янги ёндашувлари учун жиддий асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг канадалик ҳамкорлари ишгтирокида ташкил этилган онлайн-конференцияда айтилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Палата матбуот хизматига таяниб.

Бу Канада шифокорлар ва жарроҳлари Қироллик коллежи (Royal College of Physicians and Surgeons of Canada) билан ҳамкорликда ташкил этилган иккинчи вебинар бўлди. Онлайн-учрашувда Миллий палата, Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари тиббий хизмати вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Канада томонидан асосий маърузачи сифатида Оттава касалхонаси фавқулодда вазиятларни бошқариш бўлими бошлиғи, бош шифокор Эндрю Уилмор иштирок этди. Эндрю Уилмор Covid-19га қарши курашиш бўйича Канада  тажрибаси ҳақида тўхталди.  Унинг сўзларига кўра, Covid-19га қарши кураш жараёнида мамлакатда минтақавий соғлиқни сақлаш бошқармаси тизими ўзгартирилди. Фаолияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мувофиқлаштириладиган ишчи гуруҳи тузилди.

COVID-19 тарқалишига қарши курашда ягона ёндашувнинг асосий натижаларидан бири тез тиббий ёрдам тизимига коронавирус билан оғриган беморларнинг оқими 50% га камайиши бўлди. Канадалик мутахассис, шунингдек, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини, шу жумладан қариялар, доимий яшаш жойига эга бўлмаган одамларни ўз ичига олган хавф гуруҳларини ҳимоя қилишга қаратилган эътибор ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, кекса одамлар яшайдиган узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш марказларида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун  доимий шифокорлар ташрифи ташкил этилган.

Эксперт ўз чиқиши якунида  барча клиникалар ўртасида аниқ алоқа ўрнатиш ва кейинги вазиятларни эрта режалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Томонлар аҳоли ўртасида тушунтириш ишларининг муҳимлиги, шу жумладан санитария меъёрларига риоя қилмаслик оқибатлари, коронавирус инфекциясини юқтириш усулларини муҳокама қилди.

Видеоконференция иштирокчиларининг муҳокама қилинаётган масалаларга катта қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, бундай учрашувларни онлайн тарзда давом эттиришга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net