Ўзбекистон ва Жанубий Корея ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

07.08.2020 13:23

СEУЛ, 7 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси вакиллари Корея ёнғин институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Тадбирда  ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги  ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Корея ёнғин институти раҳбарияти ёнғин хавфсизлиги соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қайд этди.

Қисқа вақт ичида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида ёнғин хавфсизлиги соҳасида тажриба алмашиш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли мутахассисларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти ва Корея ёнғин институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Айни пайтда 2021-2022 йилларга мўлжалланган икки мамлакат ўртасида ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик режаси лойиҳаси ўрганилмоқда.

Учрашув доирасида Корея ёнғин институти Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ходимларни коронавирус пандемиясига қарши курашда қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 тўплам тиббий ҳимоя кийимини тақдим қилди. Улар чартер рейсларда Тошкентга етказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net