Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакатимиз фуқароларини қайтариш бўйича рейсларни амалга оширади

03.03.2020 14:54

ОШКЕНТ, 3 март. /“Дунё” АА/.Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ўз веб-сайтида Сеулдан Тошкентга март ойида учадиган авиарейслар жадвалини эълон қилди , деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Авиарейслар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

2020 йил 8 март куни – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси;

2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси;

2020 йил 22 март куни – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси;

2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси.

Қайд этилишича, Тошкентга қайтган йўловчилар пойтахтдан ташқаридаги махсус тайёрланган карантин ҳудудига жойлаштирилади ва улар саломатлиги 14 кун давомида шифокорлар томонидан назорат қилинади. Тегишли текширувлардан сўнг уларнинг ўз уйларига қайтишига рухсат берилади.

Шунингдек, элчихона Ўзбекистон фуқароларининг саросимага тушмасдан, ватанга қайтиш қарорининг мақсадга мувофиқлигини яна бир бор ўйлаб кўришни тавсия қилади. Чунки Корея Республикаси Ҳукумати тиббиёт соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда ва касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net