Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлат раҳбарлари онлайн-саммити доирасида соғлиқни сақлаш, фармацевтика, таълим, шунингдек, инфраструктура с

29.01.2021 11:19

ТОШКЕНТ, 29 январь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари ўртасида кеча бўлиб ўтган онлайн-саммит доирасида келгусидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини белгилаб берувчи ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги қатор битимлар имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси (EDCF) билан ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича доиравий битим имзоланди. Унинг доирасида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, таълим ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 1 млрд. долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, Корея Эксимбанки билан имтиёзли молиялаштириш дастури орқали ажратиладиган жами 164 миллион долларлик кредит шартномалари имзоланди. Ушбу ресурслардан катталар учун Кўп тармоқли тиббиёт маркази ва ?лмий - тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Тошкент шаҳрида Кимёвий технологиялар марказини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун фойдаланилади.

Кўп тармоқли тиббиёт марказининг қурилиши «юрак-қон томир жарроҳлиги», «ангионеврология», «нейроонкология мавжуд бўлган мия ва ўмуртқанинг минимал инвазив жарроҳлиги», «онкогинекология» ва «реконструктив ортопедия» соҳаларида ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш имконини беради. Шунингдек, Марказда 300 та ўринга эга юқори технологияли жарроҳлик блоки барпо этилади. Мазкур блокда йилига камида 8,5 мингта юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти яратилади. 760 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Кимё технологиялари марказининг барпо этилиши юқори технологияли илмий-тадқиқот мажмуасини ташкил этишни кўзда тутади. Унинг асосий вазифаси мамлакатимизнинг кимё соҳасидаги саноат салоҳиятини ошириш мақсадида мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни жорий этишдан иборат бўлади. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз кимё саноати корхоналарида чуқур қайта ишлашнинг инновацион усулларини кенг жорий этишни ҳамда юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайди ва 130 га яқин янги иш ўрни яратади.

Шунингдек, саммит доирасида ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида «Тўртинчи саноат инқилобига кўмаклашиш мақсадида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум» имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда «ақлли» инновация фабрикалари, «ақлли» фермер хўжаликлар ва «ақлли» шаҳарларни яратиш, рақамли соғлиқни сақлаш тизимини жорий этиш ва инсон ресурсларини ривожлантиришни кўзда тутади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net