Ўзбекистон ва ?спания: тадрижий тараққиёт замирида сиёсий ирода, хоҳиш ва ишонч руҳи мужассам

17.03.2020 20:06

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/. ?спания Европа ?ттифоқига аъзо давлатлар ичида иқтисодиётининг ривожланиши жиҳатидан бешинчи ўринда туради ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги муҳим шерикларидан биридир. ?спания Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йилнинг 31 декабрида тан олган. ?кки давлат ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 17 мартида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўтган йиллар давомида ўрнатилган юқори даражадаги сиёсий мулоқот бугунги кунда ҳам фаол давом эттирилмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил июнь ойида Остона шаҳрида (ҳозирги Нур-Султон) ?спания Қироли Фелипе VI билан учрашуви чоғида ўзаро алоқаларни бугунги кун нуқтаи назаридан янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар халқаро кун тартибидаги долзарб ва ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. «2019-2020 йилларда Ўзбекистон ва ?спания Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури»нинг ишлаб чиқилгани жорий ва келгусида мақсадли шерикликни амалга ошириш имконини бермоқда.

?кки мамлакат қонун чиқарувчи органларида тузилган парламентлараро дўстлик гуруҳлари жорий алоқаларни юқори суръатда давом эттиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон билан ?спания Омбудсманлари ўртасида ҳам ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.

 Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ, ?спания билан савдо-сотиқ соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. 2019 йил якунларига кўра, мамлакатларимиз ўртасида савдо айланмаси ҳажми 80 миллион АҚШ долларига яқинни ташкил қилди. ?спания Ўзбекистондан хизматлар, маҳаллий пахта толаси ва мева-сабзавотларни экспорт қилади.

 Бугунги кунда юртимизда ?спания капитали иштирокида 16 та корхона фаолият юритмоқда. Шундан 8 та корхона юз фоиз ?спания сармояси асосида иш юритади. Жумладан, «Максам Cентрал Асиа» компанияси, «Максам-Чирчиқ» очиқ акциядорлик жамияти ва «Максам Ўзбекистон» корхонаси энг йирик қўшма лойиҳалардан ҳисобланади.

 Сўнгги уч йилда икки мамлакат ишбилармон доираларининг ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортди. Тошкентда 2018 йил июнь ойида ?спания ?қтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор Ўзбекистон – ?спания бизнес-форумининг ўтказилиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Тадбирда ?спания энергетика, муҳандислик, инфратузилма, транспорт, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 20 дан ортиқ йирик компания раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда агросаноат, озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик, сайёҳлик, фармацевтика, виночилик ва машинасозлик саноатлари иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланади.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор. 2001 йилнинг март ойида имзоланган маданият ва таълим соҳасида ҳамкорликка оид шартнома асосида қатор маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ҳозирги кунда асрлар давомида шаклланган тарихий ришталар халқ дипломатияси механизмлари ёрдамида давом эттирилмоқда.

Хусусан, 2000 йилда ?спанияда «Клавихо-Тамерлан» ?спания – Ўзбекистон  дўстлик жамияти ташкил этилди. Унинг доирасида 2004 йил апрель-май ойларида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Амир Темур давлати билан Кастилия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 600 йиллиги нишонланди.

Шунингдек, ушбу сана муносабати билан 2006 йилда Мадридда Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги ва давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 600 йиллигига бағишланган халқаро конферентция ҳам ўтказилди.

 Умуман олганда, ушбу тарихий мерос икки мамлакат халқлари учун муҳимдир. Шу боис ҳамкорликда Ўзбекистон ва ?спания халқлари тарихини ўрганиш, уни оммалаштиришга катта аҳамият қаратилади. Буни кўпгина тадбирлар – конференция, семинар ва давра суҳбатлари, тақдимотлар ўтказилиши мисолида кўриш мумкин.

 Ўтган йили ?спания билан алоқалар тарихида яна бир воқеа қайд этилди – ?кки мамлакат ўртасида муносабатларни ривожлантириш уюшмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимида халқаро ҳамкорликка интилиб, ?спания билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида испан тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси ташкил этилган. Бундан ташқари, университет Мадрид, Гранада, Алкала де Хенарес ва Малага университетлари билан ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлаб келади. «Кастилья-Ла-Манча» университети 2019 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети қошида ?спан тили ва маданияти марказини очди. Бу, ўз навбатида, ўзбекистонлик ёшларнинг испан маданияти билан яқиндан танишишларига имкон бермоқда.

Дипломатия соҳасида замонавий кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Сан-Пабло университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган. Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамкор мамлакатнинг Сантяго-де-Компостела университети  билан англашув меморандумига имзо чеккан.

Мамлакатларимиз бой тарихий мерос ва маданиятга эга. Бу сайёҳликни ривожлантириш ва ҳамкорлик қилиш учун улкан имкониятлар эшигини очади. Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини кўриш истагидаги 12 мингдан ортиқ испаниялик турист мамлакатимизда бўлди. Бу 2018 йилга нисбатан 162 фоизга кўпдир. Ҳозирги кунда мамлакатларимиз туризм соҳаси ривожига масъул идоралар томонидан сайёҳлик соҳасида мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланишга эришиш бўйича мулоқотлар олиб борилмоқда.

 Ўзбекистонинг сайёҳлик салоҳияти ?спанияда ўтказиладиган кўргазмаларда мунтазам намойиш этиб келинмоқда. Мадридда 2019 йилнинг май ойида ўтказилган ярмаркада «Grandvoyage» туроператори Ўзбекистонга «Энг яхши ривожланаётган сайёҳлик йўналиши» номинацияси бўйича  мукофотни тақдим этди.

Албатта, икки томонлама ҳамкорлик бундан кейин ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги мазмун ва кўлам касб этишига шубҳа йўқ. Зеро, тарихий муносабатларга 28 йил тўлган бугунги кунда тадрижий тараққиёт учун ҳар икки томонда сиёсий ирода ва хоҳиш, ўзаро манфаатдорлик ва ишонч руҳи устувор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net