Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида авиақатновлар қайта тикланади

22.02.2021 15:51

ТОШКЕНТ, 22 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни «International Air Travel Bubble» битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Жорий йил март ойидан бошлаб, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади. 

Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки марта - сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net