Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни

13.08.2020 10:24

ТОШКЕНТ, 13 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида халқаро тузилмалар доирасида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, дейилади Т?В манбасида.

Савдо-иқтисод, инвестиция, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемиянинг иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини минималлаштириш бўйича қўшма чоралар қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Вазирлар маданий-гуманитар соҳадаги яқин муносабатларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар, илм-таълим ва интеллектуал алмашинувни фаоллаштиришга қизиқиш билдирдилар.

Туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net