Ўзбекистон ва Франция мутахассислари Covid-19га қарши курашда тажриба алмашди

29.05.2020 11:26

ПАР?Ж, 29 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Париж шаҳридаги элчихонаси ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Франция тиббиёт соҳаси мутахассисларининг телеконференцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Онлайн-анжуманда реаниматологлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, Лилль шаҳри университети (СHU) госпитали вирусологлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Тошкент шағри ва вилоятларнинг 120 дан ортиқ шифокори иштирок этди.

СHU Lille - Европанинг 14 та ихтисослаштирилган клиникани бирлаштирган етакчи мажмуаларидан биридир. Ушбу тиббиёт муассасаларида 16 минг нафар тиббиёт ходими фаолият олиб боради ва 12 минг талаба таҳсил олади. Тиббиёт мажмуаси ўзининг кардиология, пульмонология ва нейрожарроҳлик соҳасидаги малакали  мутахассислари билан ном қозонган.

Тадбир доирасида мамлакатимиз раҳбарияти томонидан Covid-19га қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон пандемияга қарши курашда етакчи хорижий мутахассислар билан тажриба ва маълумот алмашишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Европалик экспертлар мамлакатимизда коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган самарали чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Видеоконференцалоқа давомида хорижий мутахассислар коронавирусга қарши курашиш бўйича ўз тажрибалари ва ушбу касалликка барҳам бериш доирасида ўтказилган тадқиқотлари билан ўртоқлашди.

Хусусан, реаниматор Жульен Пуасси, юқумли касалликлар ва вирусология бўйича мутахассис Камил Фаур Франциядаги эпидемиологик вазият, коронавирусни юқтирган беморларга ташҳис қўйиш ва ушбу касалликни даволаш усуллари бўйича саволларга жавоб берди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Франция коронавирус тарқалишига қарши самарали кураш олиб бормоқда, жумладан, ушбу вирус билан касалланганларни самарали даволаш усулларини ишлаб чиқмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввал Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «General Electric Healthcare» компаниясининг Франциядаги бўлинмаси ҳамкорлигида мамлакатимиз мутахассислари учун хитойлик таниқли шифокор Чжун Наньшан иштирокида вебинар, шунингдек, Париж “AP-HP” (Assistance publique - Hôpitaux de Paris) Марказий умумий шифохонаси мутахассислари билан видеоконференция ташкил этилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net