Ўзбекистон ва Финляндия парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи онлайн-йиғилиши бўлиб ўтди

10.02.2021 16:09

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон парламенти қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева бошчилигидаги Олий Мажлиснинг Финляндия билан парламентлараро дўстлик гуруҳининг Финляндия парламентининг Марказий Осиё билан парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Едускунт (парламент) аъзоси Киммо Кильюнен бошчилигидаги делегация аъзолари билан биринчи онлайн-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Парламент қуйи палатаси манбасига кўра, йиғилишда Ўзбекистон ва Финляндиянинг тегишли давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Онлайн учрашув давомида дунёда коронавирус тарқалишининг кўламига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш учун Ўзбекистон ва Финляндияда кўрилаётган чоралар хусусида фикр алмашдилар. Пандемиянинг салбий оқибатлари олдини олишга қаратилган коронавирусга қарши курашда парламент вакилларининг ролига тўхталиб ўтди.

Мулофотда шунингдек, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик натижасида эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Онлайн учрашув давомида парламентарийлар доимий равишда парламент делегациялари алмашинувини фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатлари, ахборот-таҳлилий материаллар билан алмашинувни йўлга қўйиш орқали парламентлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мумкин деган якдил фикрга келди.

Онлайн музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентлар имкониятларидан кенг фойдаланишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net